Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хотинининг ўлимига сабабчи бўлган эркакка нисбатан жазо тайинланди

Хотинининг ўлимига сабабчи бўлган эркакка нисбатан жазо тайинланди

Фото: «Udm-Info»

2019 йил 15 январь куни жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман суди томонидан ўз турмуш ўртоғининг ўлимига сабабчи бўлган фуқарога нисбатан ҳукм ўқилди.

Воқеа ўтган йилнинг 11 декабрида  Қизириқ туманида содир бўлганди. Ўша куни туманнинг «Зарбдор» маҳалласида истиқомат қилувчи Нодир Турғунов (исм-шарифлар ўзгартирилган) эрта тонгда хотини Олима Собирова билан қир-пичоқ бўлади. Асабини жиловлай олмаган эр қўлига илинган нарса билан хотини уришга югуради. Эрнинг важоҳатидан қочишган тушган Олима узоққа боришга ургурмайди: ортидан етиб келган жуфти ҳалоли қўлидаги нарса билан унинг бош қисмига бир неча бор зарба беради.

Эр ўзига келиб қарасаки, қўлидаги нарса...  темир бўлаги экан!

Етказилган оғир тан жароҳати натижасида аёл шу куни кечқурун туман тиббиёт бирлашмасида вафот этади.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди раиси Б.Мадаминовнинг «Xabar.uz»га  маълум қилича, суд Нодир Турғуновни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб (ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда), 6 (олти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Жазо камдай кўриняптими? Эътибордан соқит қилиш керак эмаски, маҳкум қотилликда эмас, оғир оқибатларга олиб келган тан жароҳати етказишда айбдор деб топилмоқда. Чунки, маҳкумнинг хатти-ҳаракатида одам ўлдиришга қасд қилиш аломати йўқ. У етказган жароҳат оғир оқибатга, яъники, хотинининг ўлимига  олиб келган.

Маҳкумга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси (жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам  қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш) қўлланиши-чи?

Жазо тайинлашда жиноятнинг оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилиши қонунларда белгилаб қўйилгани маълум. Ушбу ишни кўриш жараёнида жиноят содир этишлишига марҳуманининг ўзи ҳам сабабчи бўлгани ойдинлашди.

Қандай сабаб?

Бу савол очиқ қолгани маъқул. Зеро, марҳумлар ҳақида салбий гап айтилмайди одатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг