Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қарор билан қонун ва низомга ўзгартиш киритилади

Янги қарор билан қонун ва низомга ўзгартиш киритилади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 январь куни «Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, бир ҳафта муддатда мазкур қарор қоидалари инобатга олинган ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини киритилади.

Шунингдек, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга доривор моддалар (субстанциялар) ва доривор ўсимлик хомашёсини рўйхатдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг