Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Ёш қизни Таиландга фоҳишаликка сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 й.т. А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани «Мингтепа» маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фоҳишаликда фойдаланиш учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг