Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди

ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди

Сўнги вақтларда ижтимоий тамоқларда аввалига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қўл кўтариб, ёки бошқача тарзда уларга қаршилик қилиб, сўнгра кечирим сўраб чиқаётганларга кўп кўзингиз тушаётган бўлса ажаб эмас.

Бундайларнинг қилмишини ўзи турган шохга болта уришга қиёслаш мумкин, зеро, халқ тинчлиги ва осойишталиги йўлида, хусусан, йўл ҳаракати бошқа иштирокчилари, қолаверса ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқараётган ҳайдовчиларни ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш борасида хизмат қилаётган ходимларнинг бу хизмати қадрини, шундай тарзда автомашина бошқариб, бу ҳаётдан кўз юмган ёки бир умрга ногирон бўлиб қолган шахс ёки унинг яқинлари яхши билишади.

Бундай вазиятда йўл патрул хизмати ходими томонидан маъмурий баённома тузилишини ҳазм қила олмайдиганлар маст ҳолатда автомашина бошқаришнинг оқибати бундан оғирроқ бўлиши мумкинлигини тасаввур қилишларининг ўзи кифоя.

2020 йил 6 феврал куни соат 16:30 да Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди 1-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори катта сержант Қурбонов Васил Валиевич тасдиқланган дислокацияга асосан Бухоро шаҳрида жойлашган «Марказий деҳқон бозори» ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича хизмат олиб борган. Катта сержант Қурбонов хизматни ўташ жараёнида, Бухоро шаҳри Афросиёб кўчасидан Қизилқум кўчаси томон ҳаракатланиб келаётган, Бухоро туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Неъматов Толиб Темирович бошқарувидаги «Нива» русумли, 80 535 ЕВA давлат рақам белгили автомашинани дастлаб пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатни давом эттиргани, шунингдек, Афросиёб ва Қизилқум кўчалари кесишмасидаги чорраҳадан светофорнинг қизил чироғига амал қилмай бурилиб олгани сабабли жезл таёқчаси билан тўхтатган.

Ҳайдовчи Т.Неъматов автомашинани йўлнинг ўнг томон чеккасида тўхтатиб, автомашинадан тушиб қочишга ҳаракат қилган. ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда автомашинани бошқариб келаётганликда гумон қилган катта сержант В.Қурбонов унинг ортида борган вақтда, ҳайдовчи Т.Неъматов қўл мушти билан катта сержант В.Қурбоновнинг юз ва кўз соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинишга уринган. Бироқ, шу ерда хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати ходимлари томонидан Т.Неъматов воқеа жойида ушланган.

Катта сержант Васил Қурбонов тиббий кўрикдан ўтказилганда унда «Юзи ўнг қисми юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, ўнг кўз олмаси контузияси, бош мия чайқалиши» билан кечувчи тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.

Фуқаро Т.Неъматов наркологик текширувдан ўтказилганда «Алкоголдан мастлик ҳолати»да эканлиги аниқланган.

Мана калаванинг учи ҳам топилди, касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади деганлари шу бўлса керак, қаҳрамонимиз автомашинани бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги етмагандек, спиртли ичимлик таъсиридан маст ҳолда эканлиги ҳам маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Неъматов Толиб Темуровичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаганилган.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Манба: iiv.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг