Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ ходимига «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+видео)

ЙПХ ходимига «Формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳайдовчи 7 суткага қамалди (+видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Қашқадарёда ЙПХ ходими Captiva ҳайдовчиси томонидан ҳақоратланди. Ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, телефон орқали сёмка қилинган видеони ижтимоий тармоқларда тарқатди ва ИИБ ходимини обрўсизлантиришга уринди.  Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-ЙПХ ортярди 1-сафарбарлик гуруҳи командири Шахриёр Отақулов маълум қилган.

Маълум бўлишича, жорий йил 2 август куни қамашилик ҳайдовчи З.А. тезликни оширгани учун тўхтатилган. У 70 км юриш керак бўлган йўлда 77 км/соат тезликда ҳаракатланган ва ушбу ҳолат учун ходимлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг ҳайдовчи З.А. барча ҳолатни видеотасвирга олган ва 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойлаб юборган. Энг эътиборли жиҳати, тасвирга олиш жараёнида З.А. ЙПХ ходимига «устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳақоратли сўзлар айтган.

Ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати 19 август куни Китоб туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва тегишли моддалар билан ҳайдовчи 7 суткага қамалган. Шунингдек З.А.нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг