Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиоталик фуқаронинг уйидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддалари топилди

Зангиоталик фуқаронинг уйидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддалари топилди

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида «Юқори Дархон» МФЙда яшовчи А.Р. уйининг омборхонаси, ертўласи ва ётоқхонасидан 18 кг. 241,5 гр. «марихуана»; 15 кг. 914 гр. «кўкнор» ва 0,9 гр. «гашиш» гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 34 кг. 156 гр. гиёҳвандлик моддалари олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг