Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарар қопланган, жабрланувчининг даъвоси йўқ... Жазо шартми?

Зарар қопланган, жабрланувчининг даъвоси йўқ... Жазо шартми?

Фото: «dw.com»

2019 йил июнь ойининг 27 куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди «Янги Зарафшон» МФЙ биносида сайёр суд мажлиси ўтказди.

Судланувчи — Раъно Шерматова (исм-фамилия ўзгартирилган), эллик бир ёшда, тўрт фарзанднинг онаси. Оқ-қорани ажратиб, ҳаётнинг аччиқ-чучугини керагича татиб кўрган аёл ўғриликда айбланаётир...

Аёлни тушуниш мумкин: ўғрилик кимга ҳавас? Муҳтожлиги бордирки, бировнинг молига кўз олайтирибди. Бироқ қонуннинг талаби қаттиқ: у оҳ-додларни кўпам кўтаравермайди. Шу баробарида пушаймонликдан қоврилаётганнинг ҳолини баттар танг қилмайди ҳам.

Раънов Шерматова қўшнисининг йўлакда қаровсиз қолдирилган ювиниш ваннасини ўғриланган эди. Матоҳнинг бозор нархи 2.250.000 (икки миллион икки юз эллик минг) сўм! Кўп ўтмай унинг эгаси чиқди, тегишли органга мурожаат қилгандики, ҳаммаси аниқланди. Аёл ювиниш ваннасини танишига пулини кейин бериш шарти билан сотиб юборган экан.

Аёлнинг бахтига жабрланувчи инсоф қилди. Буюми қайтарилгач, даъвоси йўқлигини билдириб, аёл билан ярашиб олибди ҳатто. Бироқ дастлабки тергов органи тарафларнинг ярашуви билан келишолмаган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 661-моддасига мувофиқ, 169-моддаси 1-қисмида (ўғрилик) назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Суд Раъно Шерматовага нисбатан жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ ярашганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ажрим қилди.

Ушбу ажрим туфайли 25 йиллик қўшниларнинг муносабати сақланиб қолинди. Шунингдек, «судланган» тамғаси ёпиштирилмаганлар сони ҳам биттага камайди.

    Дилноза Хонбўтаева,
жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг