Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоминлик фуқаро 95 минг долларга чув тушди

Зоминлик фуқаро 95 минг долларга чув тушди

Фото: «Ural-meridian.ru»

Жиззах вилояти Зомин тумани «Бирлик» МФЙда яшовчи Ш.Т.дан 2019 йилнинг май ойида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи фуқаро Ф.А. Туркияга ковул экспорт қилишини айтиб, қиймати 95 минг долларга тенг 70 тонна ковул ғунчаларини олиб кетган.

Ўтган вақт давомида Ш.Т. «экспортчи»дан пулларини ололмаган.

Фориш туманининг чекка Қизилқум маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари тунги соат 4:00да фермер хўжалиги ҳудудида ҳаракатланаётган «Lacetti»ни тўхтатиб, текширганларида автоулов юкхонасида 1 бош қўй борлиги маълум бўлди.

Олиб борилган суриштирув давомида Фориш туманининг «Учма» ҚФЙда яшовчи «Lacetti» ҳайдовчиси Т.А. ушбу қўйни танишлари Р.А. ҳамда Ш.Т. билан бирга «Қизилқум» МФЙдаги дала майдонидан ўғирлаганликлари аниқланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг