Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин

Ўзбекистонда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиёти жорий қилиниши мумкин

Фото: «medicina.ru»

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Европанинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлган «Inmunotek» компанияси билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда илк бор аллергияга қарши эмлаш амалиётини жорий қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Эмлаш сурункали ва ўткир аллергияда оддий дори воситалари ёрдам бермаганида амалга оширилади. Бунда аллергия чақирадиган модда экстракти инъекция орқали тери остига юборилади. Биринчи марта юборилган модданинг миқдори аллергик реакция чақирмаслиги учун жуда кам миқдорда бўлади, кейинчалик унинг миқдори аста-секинлик билан ошириб борилади. Одатда, оптимал доза ҳар 6-8 ҳафта оралиғида 3-5 йил давомида юборилади.

Вакцинация аллергия аломатларини сусайтириб, аллергияга мойил одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, дорилардан кам фойдаланишга қодир самарали даволаш шакли эканлиги ривожланган мамлакатларда исботланган. Бу аллергияга мойил инсонларни кейинчалик астма касалига дучор бўлмасликларининг олдини олувчи ишончли восита ҳисобланади.

Вакциналарни импорт ўрнини босадиган юқори сифатли дори воситалари ишлаб чиқарувчи «Laxisam Pharmaceuticals» корхонаси билан ҳамкорликда яратиш келишилди. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатли дори-дармонларни харидоргир нархларда истеъмолчиларга етказиб беришни йўлга қўйган мазкур корхона GLP/GMP стандартига мос вакциналарни ишлаб чиқаришга шай.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг