Бугунги натижалар: кимда имконият қандай?

Бугунги натижалар: кимда имконият қандай?

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилмоқда. 2018 йилнинг 12 январи соат 17:00 гача бўлган натижалар юқоридаги инфографикада акс этган. 

Кези келганда танловимиз иштирокчиларига бир нарсани эслатиб қўймоқчимиз. Танловнинг «Twitter» ва «Instagram»да ўтказилаётган 2- ва 5-йўналишларида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилмоқда. Танловни ташкил этиш тўғрисидаги низом талабларига кўра, махсус дастурлар, ботлар, спамлардан ёрдамида йиғилган «ретвит» ва «лайк»лар ҳисобга олинмайди. Шу пайтгача мутахассисларимиз томонидан ана шундай ғирромлик ишлатган бир қанча иштирокчилар аниқланди ва улар танлов якунига қадар қанча юқори натижа кўрсатмасин, ҳисобга олинмайди.

Шу боис ўқувчиларимиздан ҳалол бўлишни, танловда ҳам ҳалол иштирок этишни сўраб қоламиз. Бундан ташқари, танлов шартларига ҳам қатъий риоя этишлари лозим. Акс ҳолда иштироклари ҳисобга олинмайди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, танловнинг 2-йўналиши ғолиби 15 январь куни соат 15 00 да, 5-йўналиши ғолиби 15 январь куни соат 18:00 да, қолган йўналишларнинг ғолиблари эса 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади.

Хабарларимизни кузатиб боринг!