Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугунги натижалар: «Instagram»даги танлов нега бекор қилинди?

Бугунги натижалар: «Instagram»даги танлов нега бекор қилинди?

Танловимизнинг олтинчи кунидаги натижалар

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилганимиздан хабарингиз бўлса керак.

Ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланган ҳолда миллий армиямиз нуфузини ошириш, Қуролли Кучлар сафида конституциявий бурчини адо этаётган йигитларимиз, уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбиримизда биз кутмаган ва истамаган ҳолатлар юзага келди.

Танловнинг «Twitter» ва «Instagram»да ўтказилаётган 2- ва 5-йўналишларида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилаётгани ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик. Танловни ташкил этиш тўғрисидаги низом талабларига кўра, махсус дастурлар, ботлар, спамлардан ёрдамида йиғилган «ретвит» ва «лайк»лар ҳисобга олинмайди. Бу ҳақда огоҳлантиргантирдик, мутахассисларимиз томонидан ғирромлик ишлатгани аниқланган бир қанча иштирокчилар танловдан четлаштирилди. Улар танлов якунига қадар қанча юқори натижа кўрсатмасин, ҳисобга олинмайди.

Афсуски, «Instagram»даги танловда қилмиши фош бўлганидан аламзада бўлганлар бошқа йўлга ўтишди. Шу пайтгача ўзлари турли бот-дастурлар ёрдамида «лайк» йиққан бўлишса, найранглари ўтмагач, энди бошқаларнинг натижасини йўққа чиқаришга ўтишди. Яъни «менга бўлмаса, бошқаларга ҳам йўқ» қабилида йўл тутишди. Бунинг оқибатида айни пайтга келиб «Instagram»даги тоза «лайк» йиққан бирорта иштирокчи қолмади, ҳаммага спам аралашган. Бу эса танлов низомига зиддир.

Бу ўринда емаган сомсасига пул тўлаётганларга ачинасан киши. Аммо бу вазиятда ғолибни аниқлашнинг имкони йўқ. Кимники ҳалол бўлди, ким ғирром ишлатди, бу энди ҳар кимнинг виждонига ҳавола. Жуда узоқ муҳокамалардан сўнг, энг муҳими, танлов низомига мувофиқ «Instagram» тармоғида ўтказилаётган 5-йўналиш бўйича қайд этилган натижаларни бекор қилишга қарор қилдик.

5-ноутбук учун тез орада бошқа бир танлов ташкил этилади. Унинг шартлари ва муддати ҳақида қисқа фурсатларда хабар берамиз.

Танловнинг бошқа йўналишлари бўйича қайд этилган натижалар билан юқоридаги инфографикада танишишингиз мумкин. Шу ўринда танловимиз иштирокчиларидан ҳалол бўлишни, шартларимизга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда иштироклари ҳисобга олинмайди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, танловнинг 2-йўналиши ғолиби 15 январь куни соат 15 00 да, қолган 3та йўналиш ғолиблари эса 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади.

Хабарларимизни кузатиб боринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг