Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Микрокредитбанк коронавирусга қарши курашга қўшилди

Микрокредитбанк коронавирусга қарши курашга қўшилди

«Микрокредитбанк» ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида ташкил этилган «Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди» ҳисоб рақамига бир кунлик иш ҳақларини ўтказди.

«Айни синовли дамларда халқимиз янада жипслашиши, ҳамжиҳатликни кучайтириши муҳимдир. «Микрокредитбанк» тизимида 3000га яқин ходим фаолият юритади. Биз бирлашдик, сиз-чи?», дейилади банк хабарида.

Фонд маблағлари коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга сарфланади.

«Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди» реквизитлари ҳақида бу ерда маълумот олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг