Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда киберспорт бўйича онлайн турнир ўтказилади

Ўзбекистонда киберспорт бўйича онлайн турнир ўтказилади

Шу йилнинг 16 апрелидан 18 апрелига қадар IT-Парк ва Adrenaline Rush Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида FIFA ва Counter Strike:GO бўйича онлайн турнир ташкил қилмоқда.

Турнир бутун жаҳонга машҳур FASEIT платформасида Қозоғистон Республикаси серверларида бўлиб ўтади.

Турнирнинг биринчи куни Counter Strike:GO бўйича ўйинлар чорак финалгача давом этади, иккинчи куни эса bo3 олимпия тизими бўйича чорак финаллардан бошланади. Учинчи кун иштирокчиларни иккита Гранд финал ва учинчи ўрин учун иккита матч кутади.

FIFA матчлари гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар тизими иштирокчилар сони бўйича белгиланади.

Бундан ташқари, IT-Паркнинг расмий YouTube каналида матчлар трансляцияси ҳам ташкил қилиб борилади.

Соврин фонди 60 000 000 сўмдан иборат!

Совринли ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

Counter Strike:GO

  1. 25 млн. сўм
  2. 15 млн. сўм
  3. 10 млн. сўм

FIFA

  1. 5 млн. сўм
  2. 3 млн. сўм
  3. 2 млн. сўм

Турнир ғолиблари совринларни жамоа сардори ёки ўйинчисига тегишли дебет картага маблағни ўтказиш йўли билан олишади.

Турнирда республикамизнинг қайси бурчагида яшашидан қатъи назар, мутлақо барча қатнашиши мумкин. Муҳими, иштирокчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса кифоя.

Турнирнинг марказий матчларини Ўзбекистон киберспорт оламида яхши танилган экспертлар: Данил «VATKA» ва Сергей «Greed» шарҳлаб боради.

Аризаларни қабул қилишнинг охирги санаси: 2020 йил 14 апрель

Турнирнинг бошланиш вақти: 16 апрель, 14:00

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: http://esport.itsenter.uz/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг