Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тузалиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда тузалиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда

Фото: ССВ матбуот котиби

18 август куни мамлакатимизда 591 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

ССВ матбуот котиби кунлик инфографикани тақдим этди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 643 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг