Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

25 Январ, 2018

Ўзбекистон футбол федерациясининг номи ўзгарди

Спорт 25/01, 11:35 0 1945

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси деярли бир ярим соатлик кечикиш билан бошланди. Бу ҳақда тадбирда қатнашаётган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири хабар берди.

Конференция ЎФФнинг ўтган ойлардаги фаолияти билан боғлиқ видеоролик намойиши билан бошланди. Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси энди Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу конференцияда ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқиб, ўрнига бошқа раҳбар сайланиши кутилмоқда.

ЎФФ конференцияси: бугун федерацияга янги президент сайланади

Спорт 25/01, 09:51 0 1368

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда федерацияга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда.

Айни пайтда конференция делегатлари ва иштирокчилари ўз ўрнини эгалламоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ушбу тадбирда иштирок этмоқда.

Мухбиримизнинг хабар беришича, бугунги конференцияда Умид Аҳмаджонов ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов сайланиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ расман хабар берамиз.

Эслатиб ўтиш керак, кеча «Халқ сўзи online» нашрига интервью берган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов федерациядаги раҳбарлик ваколатини топширишини айтган эди.

17 Январ, 2018

Ислом Каримовнинг Қашқадарёдаги ҳайкали қачон очилиши маълум

Сиёсат 17/01, 13:29 0 1793

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.

Йиғилишда Бош вазир Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилади. Қарши шаҳри марказига ўрнатилаётган ҳайкал шу йилнинг 24 январида очилиши режалаштирилмоқда.

Йиғилишда Қашқадарё вилоятининг ҳокими Зафар Рўзиев ҳам сўзга чиққан. «Ўзидан аввалги раҳбарнинг номини сақлаш, обрўсини кўтариш фақат мард раҳбарларнинг қўлидан келади. Бу — менинг эмас, халқимизнинг фикри. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас», — деб айтган вилоят ҳокими.

«Тадбирни юқори савияда ўтказиш керак. Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман», — деди давлат раҳбари йиғилишда.

Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Сурхондарёга боради

Сиёсат 17/01, 13:28 0 1702

Аввал хабар берганимиздек, айни дамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам қатнашмоқда.

Унинг маълумот беришича, жорий йилнинг 19 январь куни Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва халқнинг аҳволи билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.

16 Январ, 2018

Айтишларича, «Тангем» Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги сайёҳлик элчиси сифатида фаолият юритади

Маданият 16/01, 11:56 0 2119

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган эди.

Ташриф доирасида мамлакатимиз раҳбари шарафига Жанубий Корея президенти қароргоҳида кечки овқат уюштирилиб, унда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам иштирок этганди.

Фото: «news2day»

Айтишларича, «Тангем» Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги сайёҳлик элчиси сифатида фаолият юритади.

05 Январ, 2018

Чироқ муаммо бўлмайди! Тошкент вилоятида янги ГЭС қурилади

Жамият 05/01, 22:58 0 1915

Аввал хабар берганимиздек, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, мамлакатдаги электр таъминотининг истиқболи хусусида ҳам айрим маълумотларни айтиб ўтган.

Манбанинг хабар беришича, давлат раҳбари ўз маърузасида Тошкент вилоятида янги гидроэлектр станцияси қурилишини ҳамда яқин беш йилда электр энергиясининг 32 фоизини ГЭСлар таъминлашини, шунда электр ишлаб чиқариш арзонга тушишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Шавкат Мирзиёев масъулларга одамлар Тошкент вилоятида «свет» ўчиши нималигини билмаслиги, 80 та трансформатор жадаллик билан таъмирланиши ҳақида кўрсатма берган эди.

Тошкент вилоятида 2018 йили 300 та замонавий болалар боғчаси қурилади

Жамият 05/01, 22:48 0 1169

Аввал хабар берганимиздек, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг аҳволи, бу борада қилиниши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтган.

«Тошкент вилоятида 2018 йили 300 та замонавий болалар боғчаси қурилади», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабридаги парламентга мурожаатида болалар тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этилгани, бу соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашимиз, жумладан, яқин 3-4 йилда барча ҳудудларда минглаб янги боғчалар қуришимиз, таълим-тарбия сифати ва даражасини янги босқичга кўтаришимиз лозимлигини таъкидлаган эди.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари ўзгарди

Жамият 05/01, 22:35 0 2282

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда ташкилий масала кўрилган. Манбанинг хабар беришича, Санжар Юсупов вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Шунингдек, сессияда ҳокимнинг яна бир ўринбосари тайинлангани айтилган, аммо унинг исм-фамилияси ва лавозими маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ғуломжон Ибрагимов​ Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Шавкат Мирзиёев: «Кимда-ким вилоят, туман ҳокимини Президентдан берухсат терговга чақирса, қамалади!»

Жамият 05/01, 22:28 0 5942

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда маъруза қилган давлат раҳбари, жумладан, шундай деган:

«Жаноб Бобоев синовдан ўтмади. Мен уни ишдан олдим. Амал ўзи бу синов. Бугун ўзим ишонган кадрни олиб келдим».

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Манбанинг хабар беришича, шу пайтгача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ғуломжон Ибрагимов​ Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланган.

Ўзбекистон раҳбари кимда-ким Президентдан берухсат вилоят, туман ҳокимини терговга чақирса, қамалишини айтган. Турли ташкилотларга янги ҳокимни ғийбат ва муҳокама қилмасликни буюрган.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият 05/01, 22:13 0 1680

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда ташкилий масала кўрилган. Раҳимов Усмон Исмоилович Нурафшон шаҳрининг ҳокими этиб тайинланган. У бунгача вилоят ҳокимининг капитал саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Яна