Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 октябрдан бензин, алкогол, мобил алоқа каби маҳсулот ва хизматларнинг акциз солиғи ошади

1 октябрдан бензин, алкогол, мобил алоқа каби маҳсулот ва хизматларнинг акциз солиғи ошади

Фото: «Xabar.uz»

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига биноан 1 октябрдан айрим турдаги маҳсулотларнинг акциз солиғи ошади. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун акциз солиғи — 92 950 сўмдан 98 000 сўмга, пиво учун — 10 000 сўмдан 10 600 сўмга, сигарет учун 1 000 дона + 4 фоиздан 1 000 дона + 9 фоизга ошади. Мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи 15 фоиздан 20 фоизга ошади.

Акциз солиғи, айниқса, нефть маҳсулотлари — бензин, дизел ёқилғиси ва авиакеросинга ошади. Хусусан, АИ-80 бензини учун акциз солиғи бир тонна учун 32 143 сўм бўлган бўлса, энди 200 000 сўмни ташкил этади.

Якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин ва ёқилғининг акциз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди.

Табиий газ ва сиқилган газ учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 26 фоизга ва 20 фоиздан 30 фоизга ошди. Полиэтилен гранулалар учун акциз солиғи 25 фоиздан 30 фоизга оширилди. Коняк, спирт ва вино учун эса акциз солиғи ўзгаришсиз қолдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг