Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2017 йилда ҳар икки кунда янги миллиардер пайдо бўлди

2017 йилда ҳар икки кунда янги миллиардер пайдо бўлди

2017 йилда бойларнинг умумий бойлиги триллион долларга ошиб, 5,3 триллион долларга етди.

Фото: Азия-Плюс

Дунё бўйлаб қашшоқлик муаммоларини ўрганувчи 17 ташкилот ҳисоботларини умумлаштирувчи «Oxfam» агентлигининг маълумотларига қараганда 2017 йилда янги миллиардерлар пайдо бўлиши бўйича рекорд қайд этилган.

Ўтган йили сайёрамизда АҚШ доллари ҳисобидаги миллиардерлар сони 2043 нафарга етди. «Oxfam» мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир ер шари аҳолисининг 1 фоизида дунё бойлигининг 82 фоизи жамланган.

Йил давомида 3,7 миллиард қашшоқ аҳолининг иқтисодий аҳволи ўзгармагани ҳолда бойларнинг давлати 762 миллиард долларга ортган.

«Bloomberg» агентлиги маълумотларига кўра, 2017 йилда бойларнинг умумий бойлиги триллион долларга ошиб, 5,3 триллион долларга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг