Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2017 йили қанча енгил ва юк машина ишлаб чиқарилди?

2017 йили қанча енгил ва юк машина ишлаб чиқарилди?

Фото: «Uznews.uz»

Ўтган йили «Кобальт» ҳамда «Матиз» русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқариш суръати 2016 йилдагига нисбатан 4,5 баробарга ортган. Худди шундай кўрсаткич «Малибу» автомобилини ишлаб чиқаришда ҳам қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 140 минг 306 дона енгил ва юк автомашинаси ҳамда автобус ишлаб чиқарилган.

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 58,1 фоизга ўсиб, 135 минг 471 донани ташкил этган. Бунда «Жентра» русумидаги автомашиналар ишлаб чиқариш суръати 2 баробар (19 минг 164 та), «Кобальт» – 4,6 марта (18 минг 14 та), «Матиз» – 4,4 баробар (13 минг 2 та), «Малибу» – 4,5 марта (963 та), «Каптива» – 2,1 баробарга (4 минг 540 та) ортган.

Хабарда, бундан ташқари, ўтган йили мамлакатимизда 3778 дона автобус, 1057 дона юк автомобили ишлаб чиқарилгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг