Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг шу давригача қарздорлардан қанча маблағ ундирилди?

2018 йилнинг шу давригача қарздорлардан қанча маблағ ундирилди?

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирлар жараёнида 1881,1 млрд. сўм миқдорида маблағ ундирилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (746,7 млрд. сўм) нисбатан 1134,4 млрд. сўмга кўпайишига эришилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 11,2 мингта қарздорларнинг 2,5 трлн. сўм қийматидаги мол-мулклари, шундан 1441 та бино ва иншоот, 1618 та транспорт воситалари ва 11063 та бошқа турдаги мулклар хатланган.

«Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, аксинча, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат» дея изоҳ берилган хабарда.

Бугунги кунда 27,4 минг нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаши, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ҳисобига улардаги 471,2 млрд. сўмлик солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди. Ҳозирда жорий йил якунига қадар солиқ қарзи мавжуд бўлган бошқа фуқароларимиз ҳам тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаши натижасида уларнинг солиқ қарзи кечилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг