Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2019 йилда солиқ қонунчилигида катта ўзгаришлар бўлади. ДСҚ бепул ўқув ташкил этди

2019 йилда солиқ қонунчилигида катта ўзгаришлар бўлади. ДСҚ бепул ўқув ташкил этди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича солиқ тўловчилар учун жорий йилнинг 30 декабрь кунига қадар бепул ўқув машғулотлари ташкил этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ўқув қуйидаги мавзуларда олиб борилади:

  1. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ҳисоб китобларни тақдим этиш ҳамда бюджет билан ўзаро муносабатлар.
  2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.
  3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 2019 йил 1  январдан киритилаётган ўзгаришлар.
  4. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби.
  5. Юридик шахслар томонидан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
  6. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.
  7. Якка тартибдаги тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорларни солиққа тортиш тартиби.
  8. Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва жисмоний шахслар учун даромад солиғини ҳисоблаш тартиби.

Ўқув машғулотлари Малака ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари ва малакали амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Ўқув машғулотлари якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 09:00 дан 18:00га қадар ўтказилади.

Ўқув машғулотлари ўтказиладиган манзил:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учунМалака ошириш марказида– Тошкентшаҳри, Кичик халқа йўли, 3-уй.

Телефон: 71-230-90-07,71-230-16-50, (90) 739-97-66, (90) 989-55-02.

Малака ошириш марказининг ҳудудий филиаллари:

Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Олтинкўл кўчаси, 1–уй; тел: 97-782-41-21, 74-223-88-76

Бухоро вилояти – Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 20-уй; тел: 91-922-64-61,  91-423-45-00

Жиззах вилояти – Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 116-уй; тел: 97-327-16-56,  97- 327-09-68.

Навоий вилояти – Навоий шаҳри, Навоий  кўчаси, 27-Б уй; тел: 90-730-77-41, 98-278-99-55

Наманган вилояти– Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 14-уй; тел: 97-2577012,  97-2577802;

Қашқадарё вилояти – Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси, 805-уй; тел: 91-4569900, 93-4224588;

Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри, Т.Кайыпбергенов кўчаси, 23-уй; тел:91-305-47-77, 99-357-77-67

Самарқанд вилояти – Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85-А уй; тел: 91-524-09-13, 93-723-57-88, 66-234-34-26

Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳри, И.Каримов кўчаси 2-уй; тел: 97-275-35-25,

Сурхондарё вилояти –Термиз шаҳри, Малик Қаҳҳор кўчаси, 23-уй; тел: 91-576-72-54, 90-521-53-15, 76-221-71-57 

Фарғона вилоят – Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 122-уй; тел: 97-417-50-55, 91-662-15-40, 73-241-11-49

Хоразм вилояти – Урганч шаҳри, И.Каримов шоҳ кўчаси, 124-уй; тел: 90-557-41-05, 93-922-64-61

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг