Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 ойда 292 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

9 ойда 292 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Фото:Тошкент вилояти солиқ бошқармаси матбуот хизмати

Бугун солиқларни ўз вақтида тўлашни пайсалга солаётган тадбиркорлик субъектлари ҳам йўқ эмас. Бунинг оқибатида эса боқиманда қарздорлик юзага келмоқда.

Бу каби салбий ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида миллиардлаб солиқ қарздорликлари давлат бюджетига ундирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар қилди. 

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар жараёнида 5 мингта тадбиркорлик субъектларининг солиқларни ўз вақтида тўламасдан, фаолият юритаётгани аниқланиб, 292 миллиард сўмлик солиқ қарзлари давлат фойдасига ундирилди.

Хусусан, Зангиота туманида фаолият кўрсатаётган «Metal enjineering group» МЧЖнинг Зангиота туманлараро иқтисодий суди ижро хужжатига асосан, жамиятга тегишли мол-мулклар хатланиб, сақлаш учун махсус дўконга топширилган бўлса, қарздорлиги мавжуд бўлган ташкилотга тегишли автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 4 сентябрдаги ижро варақасига асосан Юқоричирчиқ туманида рўйхатдан ўтган «EXSAN MAYBOD MANUFACTURING GROUP» қўшма корхонасининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 165 327 477 сўмлик қарздорлиги бўйича хатлов тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида корхонага тегишли 2 707 145 289 сўмлик маҳсулот хатланиб вақтинчалик сақлаш жойида қолдирилди.

Бугунги кунда вилоят бўйича солиқ қарзини қарздорнинг молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги Иқтисодий ва Фуқаролик судларининг ижро хужжатлари асосида 144,0 млрд.сўм мажбурий ижро бюроларида қолдиқ ижро хужжатлар мавжуд.

Биргина сентябрь ойи давомида ижро хужжатлар асосида 1,4 млрд.сўм солиқ қарзи ундириб олинган бўлса, 374 та ижро хужжатлар бўйича 4,1 млрд.сўмлик мол-мулклар автотранспорт воситалари мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда хатланиб, сақлаш учун жарима майдони ва махсус дўконларга топширилди. Ҳозирда мазкур мол-мулкларни сотиш чоралари кўрилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг