Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АЭС қурилиш майдонида иккинчи босқич ишларига старт берилди

АЭС қурилиш майдонида иккинчи босқич ишларига старт берилди

Фото: Ўзатом

Жорий йилнинг 29 июнь куни атом электр станцияси қурилиши учун танланган Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда, «Ўзатом» агентлиги, «Росатом» давлат корпорацияси, Ўзбекистон геоахборот шаҳарсозлик давлат кадастри лойиҳалаш илмий текшириш институти (ЎзГАШКЛИТИ) мутахассислари, «Aтомстройэкспорт» АЖ вакиллари, ҳамда Фориш тумани масъуллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Юртимизда атом электр станцияси қурилиши учун танлаб олинган тахминий майдонларда муҳандислик-тадқиқот ишларининг биринчи босқичи якунлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Унда Навоий ва Бухоро вилоятларининг Тўдакўл сув омбори яқинидаги 4 та, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида жойлашган 3 та майдонда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилгани ва ўрганишлар натижасида Жиззах вилоятининг Тузкон кўли яқинидаги ҳудуд атом электр станцияси қурилиши учун мақбул жой сифатида танлангани эълон қилинди.Айнан мана шу атом электр станцияси қурилиши учун танланган ҳудудда муҳандислик тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди.

Мазкур ҳудудда «Aтомстройэкспорт» АЖ мутахассислари томонидан геофизик, сейсмологик тадқиқот ишлари амалга оширилади. Мутахассислар ҳудуднинг геологик ва геофизик таҳлилини ўрганиб, улардан олинган натижалар асосида Ўзбекистонда қурилувчи биринчи атом электр станциясининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари давом эттирилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур тадқиқот ишлари жараёни Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари назоратида бўлиб, тадқиқот ишларини ташкил этишда ЎзГАШКЛИТИ ҳам жалб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг