Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Агробанк» Амударё туманини ривожлантиришда иштирок этмоқда

«Агробанк» Амударё туманини ривожлантиришда иштирок этмоқда

Амударё ҳар томонлама ривожланиб, тараққий этиб бораётган, қишлоқлари обод, халқи фаровон, нафақат Қорақалпоғистонда, балки Ўзбекистонда ҳам ўз ўрнига эга туманлардан бири.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига қилган навбатдаги ташрифида мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берган эди.

Белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида туманга «Агробанк» АТБ ҳам бириктирилди.

Банк томонидан туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб бормоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар дастурига кўра, айни кунларда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Амударё туманида қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Унда банд бўлмаган, «Aёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга тикув машиналари берилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларга кредит маблағлари ажратилиши тўғрисида тушинчалар берилди.

Улардан бири «Қипчоқ» овулида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Манзура Ўрозбоевага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун «Aгробанк» АТБнинг Амударё филиали 5 миллион кредит маблағи ажратди. Янги тикув дастгоҳи берилди.

Учрашувдан сўнг, масъуллар «Aгробанк»дан кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган Феруза Жубатированинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбиркор банкдан 200 миллион сўмлик кредит маблағи олиб, «Феруза-Гули-Мед» ультратовушли диагностика марказини очган. Ҳозирда аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш зарурки, «Агробанк» АТБ мутасаддилари нафақат туман иқтисодиётни яхшилаш, камбағалликдан чиқариш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ҳам иштирок этди.

Унда аҳоли ва банк мижозларининг мурожаатларига атрофлича жавоб қайтариш билан бирга банк фаолиятида олиб борилаётган янгиликлар хақида хам атрофлича ахборот берилди.

Ҳозирда «Агробанк» АТБ Амударё туманини комплекс ривожлантириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда оғир ҳудудга киритилган маҳаллаларни ривожлантириш, туманнинг «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Мавжланиб оқаётган Амударё бўйидаги жаннатмакон бу ўлка фидойи меҳнаткаш инсонлар юрти. «Агробанк»нинг ушбу молиявий қўллаб-қувватлаши эса бу гўшанинг янада равнақ топиши ва тадбиркорлар сони ортиб, янгидан-янги иш ўринлари яратишида қўл келади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг