Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Агробанк» АТБ тадбиркорлик субъектларига 674 миллиард сўм микрокредит ажратганини маълум қилди

«Агробанк» АТБ тадбиркорлик субъектларига 674 миллиард сўм микрокредит ажратганини маълум қилди

Фото:«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Банк томонидан аҳолининг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида брифинг ташкил этилди. 

Унда «Агробанк» АТБнинг раҳбар-ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан «Xabar.uz» мухбири иштирок этди.

Фото:«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Дастлаб сўз олган «Агробанк» Бошқаруви раиси С.Ходжаев «Агробанк» аҳолининг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Жумладан, банк жорий йилнинг 1 июнигача тадбиркорлик субеъктларига 674 миллиард сўм, шундан аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 193 миллиард сўм миқдорида микрокредит ажратган. Шу билан бирга тадбиркор аёлларнинг лойиҳаларини молиялаштиришга 72 миллиард сўм кредит берилди. Бундан ташқари, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун 315 миллиард сўм истеъмол, автокредит ва овердрафт кредитлари ажратилган.

Caption

Брифингда Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кредитлар ажратиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб банк жорий йил давомида 146 миллиард сўм кредит ажратишни режалаштирган.

Бундан ташқари, банк филиалларида хорижий «VISA» картадаги маблағларни нақд шаклда олиш имконияти яратилиб, «Agrobankmobile» иловаси орқали эса миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, аҳолига томорқа хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида «Томорқа хизмати» корхоналарига кредит ажратилиши белгиланган, бугунги кунда 54 та «Томорқа хизмати» корхонаси томонидан 1635 та маҳалланинг 1 миллион 234 мингдан зиёд хонадони қамраб олинган.

Брифинг якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг