Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АИ-91 русумли бензин нархи талабга қараб ўзгариб туради

АИ-91 русумли бензин нархи талабга қараб ўзгариб туради

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади. Бу қандай амалга оширилиши ҳақида ЎзРТХБ сайтида хабар қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги» 633-сон қарори бунга асос бўлди.

Автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари сотиб олиш учун очиқ биржа савдоларида иштирок этади. Нарх бозор конъюнктураси, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

«ЎзРТХБ» АЖ биржа бозорида Аи-91 бензинини сотиб олувчилар қаторига АЁҚШдан ташқари, бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ҳам киради. Нефтни қайта ишлаш заводлари бензин сотувчилар сифатида қатнашади.

2019 йилнинг 7 ойи давомида «ЎзРТХБ» АЖнинг биржа савдолари орқали 18,1 млрд сўмлик 2,9 минг тонна Аи-91 русумли бензин сотилган. Унинг асосий сотувчи-корхоналарининг бошланғич қиймати бензиннинг бир тоннаси учун 5828,5 минг сўмни, ўртача нархлари эса бир тоннаси учун 6235,8 минг сўмни ташкил этди.

Харидорлар ўртасида рақобатнинг кучайиши муносабати билан Аи-91 русумли бензиннинг биржа савдоларига қўйилиш ҳажмларининг кўпайтирилиши кутилмоқда.

Биржа савдоси орқали сотилган товар ресурлари учун биржа котировкалари ҳафталик асосда белгиланади ва ҳар душанба куни соат 17:00 гача «ЎзРТХБ» АЖнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг