Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ нега нефть экспортини тақиқлаганди?

АҚШ нега нефть экспортини тақиқлаганди?

Фото: «Linkedin.com»

2017 йилда АҚШ қора олтинни хорижга сотиш ҳажмини деярли икки баравар кўпайтириб, суткасига 1,1 миллион баррел нефть экспорт қилди. Бу ҳақда «Reuters» АҚШнинг энергетика маълумотлари бошқармасига таяниб маълум қилди.

Ўтган йили экспорт ҳажми қазиб олиш, инфраструктурани ривожлантириш ва нархлар ўзгариши туфайли кўпайган. Шунингдек, 2016 йилда АҚШ 27 мамлакатга «қора олтин» сотган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 37 тани ташкил этган.

Экспортнинг янги йўналишларидан бири Ҳиндистон бўлди. Аввалари бу давлат АҚШдан нефть харид қилмаган.

Канада АҚШдан ўтган йили жами экспорт қилинган нефтнинг 29 фоизини сотиб олган (2016 йилда — 61 фоиз). Иккинчи энг йирик импорт қилувчи мамлакат Хитой бўлди – 20 фоиз.

АҚШ 2015 йилдан буён нефтни экспорт қилишни қайта бошлаган. 1975 йилда мамлакатда энергетик инқироз туфайли хорижга сотилиши тақиқлаб қўйилганди. 1973 йилда барча араб давлатлари Исроилни урушда қўллаб-қувватлаган мамлакатларга «қора олтин»ни етказишдан бош тортгандан сўнг дунёвий инқироз бошланган. Ўшанда нефть баҳоси баррелига 3 АҚШ долларидан 12 АҚШ долларигача кўтарилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг