Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомобилларга газбаллон ўрнатиш учун бошланғич бадалсиз кредитлар берилади

Автомобилларга газбаллон ўрнатиш учун бошланғич бадалсиз кредитлар берилади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ўз мижозлари ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, истеъмол кредити турларини янада кенгайтирди!

Бундан ташқари, банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар сони ҳам камайди, кредитни қисқа муддатда чиқариш энг асосий принцип қилиб белгиланди!

Бундан буён истеъмол кредити олувчи банкка бор-йўғи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- паспорти ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси;

- кредит олувчининг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома;

- таъминот (кафил) ҳужжатлари;

- харид қилинаётган товар олди-сотди (кўрсатилаётган хизмат) шартномаси.

Агар кредит таъминоти учун жисмоний шахс кафиллиги тақдим этилса, кафилдан ҳам паспорт (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжат) нусхаси ва унинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотнома талаб этилади холос.

Энг муҳими, агар кредит суммаси энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача бўлса (ҳозирги кунда 100 х 172 240 сўм = 17 224 000 сўм) жисмоний шахс кафиллиги ёки суғурта полиси, ундан юқори бўлса, гаров таъминоти (кўчар ёки кўчмас мулк) тақдим этилади.

Истеъмол кредитлари бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатгача берилади.

Кредитнинг фақатгина битта шарти бор, у ҳам бўлса, товар (иш, хизмат) Ўзбекистондан ишлаб чиқарилган (кўрсатилаётган) бўлиши лозим.

Кредит суммаси товар сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилади.

Кредит қуйидаги мақсадлар учун тақдим этилади:

Кредит мақсади

Кредит миқдори

Ҳозирги кундаги суммаси

1.                     

Мебеллар тўплами, интерьер, алюмин эшик-ром, сантехника жиҳозлари, иситиш мосламалари сотиб олиш ҳамда ўрнатиш учун

Энг кам иш ҳақининг

200 баробаригача

34 448 000 сўм

2.                     

Маиший техника, аудио-видео ва бошқа оргтехникалар сотиб олиш учун

3.                     

Тўй, юбилей ва бошқа маросимлар ўтказиш хизматлари учун

4.                     

Хусусий мактаб, боғча, тайёрлов ва ўқув курсларида таълим олиш, малака ошириш ва ҳайдовчиларни тайёрлаш хизматлари учун

Энг кам иш ҳақининг

100 баробаригача

17 224 000 сўм

5.                     

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона,   дам олиш масканлари ҳамда бошқа туристик хизматлар учун

6.                     

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига саёҳат ва уни ташкиллаштириш билан боғлиқ туристик хизматлар учун

Энг кам иш ҳақининг

200 баробаригача

34 448 000 сўм

7.                     

Велосипед, мопед, болалар ва ногиронлар аравачаси, мотоцикл ва мотоциклга тенглаштирилган транспорт воситалари сотиб олиш учун

8.                     

Енгил автомашиналарни таъмирлаш, уларга метан, пропан ва бутан газ баллонлари ўрнатиш хизматлари учун

9.                     

Уй-жойларни таъмирлаш учун

Энг кам иш ҳақининг

300 баробаригача

51 672 000 сўм

10.                 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖдан авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш учун

Энг кам иш ҳақининг

100 баробаригача

17 224 000 сўм

11.                 

Заргарлик буюмларини харид қилиш учун

12.                 

Саломатликни тиклаш, даволаниш, диагностика, санатория, тиббий лаборатория, ва стоматология хизматлари учун

Энг кам иш ҳақининг

50 баробаригача

8 612 000 сўм

13.                 

Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун белгиланган формаларни сотиб олиш учун

14.                 

Қуёш батареяси асосида ишловчи ускуналарни харид қилиш учун

Энг кам иш ҳақининг

200 баробаригача

34 448 000 сўм

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва сиз учун янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалидан, (0371) 233-63-78 телефон рақамидан ёки қуйидаги электрон манзилдан олишингиз мумкин.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг:

«Ўзсаноатқурилишбанк» ҳар бир ходимининг олий фазилати – бу мижозларга сидқидилдан химат қилиш, энг олий бурчи эса – жонажон Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшишдир! 

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг