Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Беларуснинг «BelAZ» автомобил заводи билан йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Беларуснинг «BelAZ» автомобил заводи билан йирик ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугунги кунда Беларуснинг  «BelAZ»  очиқ акциядорлик жамияти автомобиль заводи қурилиш соҳасида зарур бўлган йирик қурилиш  техника воситаларини ишлаб чиқарувчи етакчи автомобиль заводи ҳисобланади. 1948 йилда ўз фаолиятини бошланган автомобиль заводи мана 70 йиллик фаолияти давомида катта ҳажмдаги автосамосваллар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунга завод томонидан ишлаб чиқарилган  техникалар ёрдамида қурилиш соҳасининг турли йўналишларида  кенг фойдаланиб келинмоқда. Статистик маълумотларга қараганда ҳозирги кунда мамлакатимизда «BelAZ» ОАЖнинг 700 дан ортиқ турли русумдаги автосамосвалларидан фойдаланилмоқда.

Дунёга машҳур автомабиль заводи ҳисобланган «BelAZ» ОАЖ «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг доимий ҳамкори ҳисобланди. Мазкур завод билан ҳамкорлик завод томонидан ишлаб чиқарилган автосамосваллар ёрдамида бугунги кунда жадаллик билан қурилиш ишлари олиб борилаётган мини, кичик, ўрта ва йирик гидроэлектростанцияларини қуриш жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Беларусь мамлакатининг йирик автомабиль заводи BelAZ» ОАЖ раҳбари Пархомчик Петр Александрович бошчилигидаги делегация аъзолари  билан учрашди. Мазкур учрашув дўстона, самимий руҳда бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фикр-мулоҳалазар алмашди. Учрашувда жамият томонидан ҳудудларда қурилаётган ГЭСлар учун ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилаётган йирик «Пскем» ГЭСининг қурилиши учун зарур бўлган 42-45 тоннани ташкил этувчи оғир карьер самосвали яъни BelAZ-7547 русумли автосамосвалларни харид қилиш ва уларни етказиб бериш борасида келишиб олинди.

Учрашув сўнгида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «BelAZ» ОАЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг