Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензиннинг нархи: арзонми-қиммат? Бизда ва чет элда* (инфографика)

Бензиннинг нархи: арзонми-қиммат? Бизда ва чет элда* (инфографика)

Фото: «Actual Today»

Дунё бўйича бензиннинг ўртача нархи $1,16 доллар. «Global Petrol Prices» маълумотларига қарайдиган бўлсак, дунё мамлакатларида унинг нархи кескин тафовут қилади. Бой мамлакатларда бензин нархи юқори, камбағал давлатларда ва ўзи нефтни экспорт қилувчи мамлакатларда унга нисбатан паст нарх қўйилади. Ягона истисно — АҚШ, иқтисодиёти юқори ривожланган, аммо бензин нархи арзон. Турли нархларнинг шаклланиши турлича солиқ ва субсидияларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Ҳамма мамлакатлар халқаро нефть бозоридаги бир хил нархдаги бензинни олиш имкониятига эга, бироқ ҳамма сабаб уларнинг ўзларида амалда бўлган солиқларда. Шунинг учун ҳам бензиннинг нархи ҳамма ерда ҳар хил.

2017 йил ноябрь ойида бензин 0,41 доллардан сотилган Ўзбекистон «Global Petrol Prices»нинг бензин нархи энг арзон мамлакатлар рейтингида 9-ўринни эгаллаганди.

Кейин Ўзбекистонда бензин нархи сезиларди равишда кўтарилди, аммо жаҳондаги ўртача нарх биздагидан юқори.

*Эслатма: энг юқори тоифага мансуб бензин нархлари ҳисобга олинган.

Инфографика: «Xabar.uz»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг