Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беш йилда балиқ етиштириш ҳажми уч баробарга ошди

Беш йилда балиқ етиштириш ҳажми уч баробарга ошди

Охирги беш йил ичида Ўзбекистонда балиқ етиштириш ҳажми уч баравар ошган: агар 2015 йилда бу кўрсаткич 59,9 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 173,9 минг тоннага етди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Республикада 50 минг гектарга яқин сунъий ва 547 минг гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд. Балиқчилик тармоғида жами 4 мингдан зиёд балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда, дейилади хабарда. 

Сўнгги йилларда балиқнинг 10 тури иқлимлаштирилиб, уларни саноат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди (венгер ва ветнам карплари, япон кояси, форел, лосос, корюшка, осетр, тилапия, судак, африка лаққа балиғи).

2021 йилда 340 млн долларлик 1330 та янги лойиҳа амалга оширилди, соҳага жалб этилган хорижий инвестициялар 29 млн долларни ташкил этди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг