Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Биласизми? Давлат бюджети харажатларининг учдан бир қисми пенсия ва нафақага сарфланади

Биласизми? Давлат бюджети харажатларининг учдан бир қисми пенсия ва нафақага сарфланади

Фото: «Xabar.uz»

Бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 млн. нафардан кўпроқ пенсионер ва нафақа олувчи мавжуд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача 10 фоизини ташкил этади, деб хабар берди «ЎзА».

2017 йил давомида Пенсия жамғармаси таркибий тузилмаларида 298 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланди. Бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 40 минг нафарга кўпроқдир. Натижада, 2017 йил 1 январь ҳолатига нисбатан пенсия ва нафақа олувчилар сони 156 минг нафарга ошган.

Ўтган 2017 йил давомида пенсия ва нафақа тўловлари учун жами 16,6 трлн. сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилган бўлиб, Давлат бюджетининг жами харажатларининг ўртача учдан бир қисмини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг