Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган бино сотувга қўйилди

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган бино сотувга қўйилди

Фото: «Туристер.ру»

Тошкентдаги Зарқайнар мажмуаси аукцион савдоларига қўйилди. Бу E-ijro онлайн-аукциони тарихидаги энг қиммат лотлардан бири ҳисобланади.

2005 йилда қурилган ушбу бино бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли эди, дейилади «Дарё» хабарида.

Ушбу мажмуа ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан тасарруф этилади.

Зарқайнар мажмуасининг умумий майдони 1,2 гектар, шундан 1,06 гектари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.

Лотнинг бошланғич нархи 87,9 миллиард сўмни ташкил этди. Закалат миқдори — 4,3 миллиард сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукцион эса 25 январь куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг