Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия вазирлиги ҳисоботи: болалар спорти ва бошқа соҳаларда ўзлаштирилган миллиардлар

Молия вазирлиги ҳисоботи: болалар спорти ва бошқа соҳаларда ўзлаштирилган миллиардлар

Фото: «Xabar.uz»

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 1-чорагида Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган жами 844 та назорат тадбиридан 661 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 33,0 млрд. сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 5,1 млрд. сўмни, ноқонуний харажатлар 24,8 млрд. сўмни ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан мақсадсиз ишлатилган маблағлар 3,2 млрд. сўмни ташкил этди.

Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 20,8 млрд. сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағлар белгиланган тартибда тикланиши таъминланди ҳамда 650 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Жумладан:

1. Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотлар бўйича ўтказилган 626 та назорат тадбиридан 510 тасида 9,2 млрд. сўм маблағ нотўғри сарфлангани аниқланди, шундан 474 та субъект бўйича (9,0 млрд. сўм) назорат тадбири материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Шунингдек, бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 32 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 16,7 млн. сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

2. Давлат мақсадли ва молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан 127 та назорат тадбири ўтказилиб, уларнинг 94 тасида 5,2 млрд. сўм камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилгани аниқланди.

Аниқланган ноўрин ва мақсадсиз харажатлардан 3,1 млрд. сўми белгиланган мақсадларга қайта йўналтирилди ва 1 млрд. сўми белгиланган тартибда тикланди, 3,3 млрд. сўм миқдорида молиявий қонунбузилишлар аниқланган 98 та текшириш материали қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига
топширилди.

3. Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарор ва фармойишларига асосан 64 та хўжалик юритувчи субъектларда молиявий хўжалик фаолияти юзасидан назорат тадбири ўтказилиб, шундан 35 тасида 17,4 млрд. сўм миқдорида ноқонуний харажатлар аниқланди ҳамда текшириш материаллари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ушбу субъектларда аниқланган 8,6 млрд. сўм миқдоридаги ноқонуний харажатлар тикланиши таъминланди.

4. Бошқа йўналишлар (Ҳукумат томонидан кафолатланган кредит, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва бошқалар) бўйича 27 та назорат тадбири ўтказилиб, уларнинг 22 тасида 1,3 млрд. сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатларга йўл қўйилгани аниқланиб, шундан 1,1 млрд. сўми белгиланган тартибда бюджетга тикланиши таъминланди.

Шунингдек, молиявий қонунбузилишлар аниқланган 1,2 млрд. сўм миқдоридаги 18 та текшириш материали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

5. Ҳисобот даврида Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига жисмоний шахслардан жами 199 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 53 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди, 26 таси бир хил мавзуда такрорий мурожаатларни ташкил қилади, 12 таси аноним деб топилди.

Жисмоний шахсларнинг 96 та мурожаати ўрганиб чиқилди, шундан уларда қайд этилган ҳолатлар 12 тасида тўлиқ, 30 тасида қисман тасдиқланди ва 54 тасида ўз исботини топмади.

Шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича 98 млн. сўм миқдорида молиявий хатоликлар аниқланган 13 та ўрганиш материали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг