Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир Ўзбекистонда немис иқтисодий зонаси тузишни таклиф этди

Бош вазир Ўзбекистонда немис иқтисодий зонаси тузишни таклиф этди

Фото:«UzDaily.uz»

Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг тўртинчи мажлисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Германия компанияларига Тошкентда махсус саноат зонаси ташкил этишни таклиф қилган. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

«Тошкентда махсус немис саноат зонаси ташкил этишни таклиф қиламиз. Биз бу зонани бошқаришни немис компанияларидан бирига топширишга тайёрмиз», — дея таъкидлаган ҳукумат раҳбари. Саноат зонаси собиқ «Алгоритм» заводи негизида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Бош вазир шунингдек Ўзбекистон ҳудудларда 14 та эркин иқтисодий зона доирасида немис компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, бу ерларда инвесторлар узоқ муддатга солиқ ва бож тўловидан озод этилишини билдирди.

Бундан ташқари, германиялик ҳамкорларга Тошкентда немис компаниялари манфаатини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон-Германия ташқи савдо палатасини тузиш таклиф қилинган.  

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг