Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда қурилаётган, катталиги бўйича вилоятда иккинчи ўринда турадиган янги ГЭС 2024 йили ишга туширилади

Бўстонлиқда қурилаётган, катталиги бўйича вилоятда иккинчи ўринда турадиган янги ГЭС 2024 йили ишга туширилади

Бўстонлиқдаги Пскем дарёсига қурилаётган «Пскем» гидро электр станцияси

Фото: «Sputnik»

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Пскем дарёсига қурилаётган «Пскем» ГЭСи 2024 йили ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа кўра ГЭС йилига 404 МВт электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекгидроэнерго» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Россия Федерациясининг «Русгидро» акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Кирилл Фролов бошчилигидаги делегация «Ўзбекгидроэнерго» АЖда қабул қилинган. Музокаралар чоғида гидроэнергетика соҳасида икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, россиялик мутахассислар томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Пскем дарёсига қурилаётган «Пскем» ГЭСида олиб борилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашувда «Пскем» ГЭС лойиҳаларининг «Йўл харитаси»ни қисқа муддатда ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш, ГЭС қурилишида янги инновацион технологиялар ва истиқболли лойиҳаларни татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди. Мулоқот давомида «Пскем» ГЭС лойиҳалари «Русгидро» АЖ «Ленгидропроект» АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилиши келишилди. Бу инновацион лойиҳалар биринчи навбатда «Пскем» ГЭС қурилиш учун зарур бўладиган замонавий зарурий бурғулаш жиҳозлари билан таъминлаш, технологик жиҳозлаш ҳамда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш учун жорий этилади.

Фото: «Podrobno.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 5 январь куни ўтказилган Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида мамлакатдаги электр таъминотининг истиқболи хусусида ҳам тўхталиб ўтган ва Тошкент вилоятида янги гидроэлектр станцияси қурилишини ҳамда яқин беш йилда электр энергиясининг 32 фоизини ГЭСлар таъминлашини, шунда электр ишлаб чиқариш арзонга тушишини маълум қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 майдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида ГЭС қуриш тўғрисидаги келгуси чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилган.

Дастурга мувофиқ Чирчиқ дарёси ҳавзасида ва Чирчиқ дарёси оқими бўйлаб бир нечта ГЭС қуриш режалаштирилган. Шулардан бири Пскем ГЭС ҳисобланади.

Пскем дарёси Ўзбекистондаги ўзлаштирилмаган дарёларнинг энг йириги ҳисобланади. Пскем дарёси Ойганинг ва Майдантал ирмоқларининг қўшилишидан ҳосил бўлган йирик дарё бўлиб, у тўлиқ республикамиз ҳудудида жойлашган. Чотқол ва Кўксув дарёлари қуйилиши Пскем дарёсини ҳосил қилади. Пскем дарёсининг энг юқори қисмида Ўзбекистон энг йирик Чорбоғ ГЭС станцияси барпо этилган. Унинг қуввати 620.5 МВт, йиллик электр энергия ишлаб чиқариши  қуввати эса 2 млрд кВт.соатни ташкил қилади. Оқимнинг пастки қисмида яъни Чирчиқ дарёсининг каналлари, Чирчиқ-Бўзсув сув энергетикаси қисмларида 17 турдаги ҳар хил қувватга эга бўлган ГЭС мавжуд.

Пскем ГЭС йирик объектлардан бири бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур ГЭС ишлаб чиқариш қувватига кўра вилоят миқёсида Чорвоқ ГЭСдан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг