Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бозорда нарх-наво қандай?

Бозорда нарх-наво қандай?

Бозорда нархлар ошиб кетгани, хусусан, гўшт нархи 80-90 мингга етгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Xabar.uz мухбири кеча Фарҳод бозорида бўлди ва нарх-навони ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижасида, мол гўшти 58 минг сўмдан 68 минг сўмга қадар сотилаётгани аниқланди. Қўй гўшти баъзи жойларда 73 минг сўмдан сотилмоқда.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган биринчи навли уннинг бир килограмми 4500 сўмдан бошланса, олий навли ун 6 500 сўмгача бўлиб турибди. Гуруч нархида ҳам катта ўзгариш кузатилмаган — 5 000 сўмдан 16 минг сўмгача бўлган нархда турли сифатга эга маҳсулот харид қилиш мумкин.

Тухум 900 сўмдан 1200 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

Бозор маъмурияти томонидан Xabar.uz'га маълум қилинишича, халқимизга арзонлаштирилган нархда сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш йўлга қўйилган. Унга кўра, махсус ярмаркалардан харидни амалга ошириш лозим бўлади.

Хусусан, бундай расталарда гўштни 55 000 сўмдан харид қилиш мумкин. Шунингдек, тухум 800-900 сўм, шакар 5800-6000 ва ўсимлик ёғи 11 500 сўмдан сотилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган уннинг бир килограммига эса 2800 сўм нарх белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг