Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода илк бор «Ўзбек-Афғон» бизнес форуми ўтказилди

Бухорода илк бор «Ўзбек-Афғон» бизнес форуми ўтказилди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухорода Ўзбекистон-Афғонистон ишбилармон доира вакиллари иштирокида «Ўзбек-Афғон» бизнес форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақида Бухоро вилояти ҳокими матбуот хизмати маълум қилди.

Икки томонлама муносабатлар тарихида илк бора ташкил этилган бизнес-форумда Афғонистон Ислом Республикасининг бир гуруҳ йирик компанияларидан иборат делегация аъзолари ҳамда «Бухоро-агро» ва Ғиждувон эркин иқтисодий зоналари раҳбарлари, тадбиркорлар, маҳаллий инвесторлар қатнашди.

Меҳмонлар дастлаб, маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг маблағи ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилаётган, умумий қиймати 6,3 триллион сўм, жумладан, тўғридан-тўғри инвестиция миқдори 440,2 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган 50 дан зиёд лойиҳа таклифлари ва тақдимотлар билан танишишди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Лойиҳаларда, асосан, саноат ва қурилишмаҳсулотлари, жумладан, оҳак, цемент, пишган ғишт, пластмасса сантехника товарларини ишлаб чиқариш,ип йигирув фабрикаларини барпо қилиш, чарм пойафзал, тайёр текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектлари, истироҳат боғлари ва йирик савдо марказлари, гипермаркет, сайёҳлар учун дам олиш ва замонавий меҳмонхоналар барпо этиш ишлариниамалга ошириш кўзда тутилган.

Бухоро вилояти ҳокими вакили Отабек  Казаковнинг «Бухоро вилоятининг савдо, иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида»ги тақдимоти намойиши афғонистонлик ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.

Бизнес-форумда икки томон тадбиркорлари ўртасида учта келишув ҳамда Афғонистон қурилиш компаниялари ассоциацияси ва Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасибилан ҳамкорлик бўйичамеморандум имзоланди.

Меҳмонлар Бухоро вилоятидаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Кнауф гипс Бухара», «Файз қурилиш моллари» МЧЖ, «Бухара гвоздь» МЧЖларда бўлиб, йирик корхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг