Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди

«Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди

Фото:«Xabar.uz»

Пойтахтдаги фойдаланилмай келинаётган «Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди.

Маълумот «E-ijro auksion» сайтида эълон қилинган.

Унга кўра, Бирлашган араб амирлигида рўйхатдан ўтган «Ittihad International Investment LLC» хусусий сармоя компаниясига сотилган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида меҳмонхона аукционга қўйилганди. Харидорга икки йил ичида камида 25 миллион АҚШ доллари инвестиция киритиш ва 150 янги иш ўринларини яратиш ва 3 юлдузли меҳмонхона қуриш шарти қўйилганди.

Сотувга қўйилиш ҳақидаги маълумот эса ўтган йили сентябрда ҳам берилганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг