Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чустда 20 миллион долларлик цемент заводи қурилиши бошланди

Чустда 20 миллион долларлик цемент заводи қурилиши бошланди

Чуст туманининг «Зарафшон» даҳасида маҳаллий инвестор маблағлари ҳисобига қурилиши кўзда тутилган цемент заводининг тамал тоши қўйилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

«Factory cement» масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиши бошланган, лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу завод 6,3 гектар майдонда қад ростлайди.

— 200 та иш ўрни яратиши кўзда тутилган цемет заводимизнинг йиллик қуввати 300 минг тоннага тенг бўлади, — дейди тадбиркор Абдураҳим Муродов.

Хитойнинг «Henan Huohang» маркали замонавий технологиялари билан жиҳозланадиган янги завод 2020 йил охирида ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг