Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Декларация тўлдириш учун солиқ идорасига бориш шарт эмас

Декларация тўлдириш учун солиқ идорасига бориш шарт эмас

Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасининг «Электрон давлат хизматлари — my.soliq.uz» портали орқали 35 турдан ортиқ электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Булардан 15 таси ахборот давлат хизматлари, 20 таси интерактив давлат хизматлари таркибига киради. Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари ҳам жорий этилган.

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаатларни, солиқ органларида ҳисобга туриш, назорат-касса машиналарни рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларни қайтариш тўғрисида аризаларни, солиқ ҳисоботлари ва декларацияларини давлат электрон кўринишда юбориш, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги, солиқ органларида ҳисобга тургани (СТИР), Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлгани тўғрисида ва бошқа маълумотномаларни солиқ хизмати идораларига ташриф буюрмасдан олиш, ҳисобланган, тўланган суммалар, солиқ қарзи, ортиқча тўлов, пенялар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг ахборот ресурсларидан бевосита олиш ва шу каби бошқа имкониятлари яратилгани солиқ органи ходими ва солиқ тўловчиларни бевосита муносабатга киришишини, солиқ органларига ортиқча ташриф буюришни камайтиришга олиб келмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида, 2017 йил давомида my.soliq.uz порталининг интерактив хизматларидан Хоразм вилоят бўйича жами 74 минг 426 нафар фуқаро 22 миллион маротаба фойдаланган. Ушбу интерактив хизматдан фойдаланишнинг 21 мингтаси юридик шахслар томонидан амалга оширилган. 11 миллиондан ортиғи ҳисоботларни электрон кўринишда топшириш билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади. Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида ташкил этилган тарғибот тадбирлари натижасида 2017 йилда шахсий кабинетлар орқали тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан солиқларни электрон шаклда тўлаш тизимининг самарадорлиги ошган. Яъни ҳозирда ҳар бир солиқ тўловчи ўзи учун қулай бўлган интерактив хизматлар орқали солиқ тўловлари билан боғлиқ масалаларини тезкорликда амалга ошириб келмоқда.

Ўтган йил давомида солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги хизматларга жисмоний шахслар томонидан 142,8 мингта, юридик шахслар томонидан 516,1 мингта ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 5,5 мингта мурожаатлар бўлган. Мазкур интерактив мурожаатларга ўз вақтида электрон шаклда жавоблар берилган.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилган ушбу имкониятлар, солиқ тўловчиларнинг, айниқса тадбиркорлик субъектларнинг солиқ органларига ташрифларини камайтиришга, натижада вақт, сарф-харажатларини тежашга олиб келиб, тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг