Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доллар курси ўсишдан тўхтамаяпти

Доллар курси ўсишдан тўхтамаяпти

Ўзбекистон Марказий банки 23 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси бир неча ҳафтадирки ўсишдан тўхтамаяпти. Курс ўтган ҳафтага нисбатан яна қимматлади: +18.06 сўмга ошиб, 1 АҚШ доллари қиймати 8226.10 сўмга етди.

Евро курси эса ушбу ҳафтада -19.43 сўмга тушди ва 9470.71 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ўтган ҳафтага нисбатан +1.91 сўмга қимматлаб, 125.76 сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг