Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доллар яна ошди, евро эса тушди

Доллар яна ошди, евро эса тушди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 30 апрелидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта ўсиши кузатилган долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада пасайганди.

Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси +4,13 сўмга ошиб, бир доллар нархи 8445,49 сўмга етди.

Евро эса бу ҳафтада ҳам арзонлади (-61,42) ва 9415,03 сўм этиб белгиланди. Россия рубли -1,51 сўмга тушди ва 130,27 сўм бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг