Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубайда дунёдаги энг йирик сабзавот фермаси қурилади

Дубайда дунёдаги энг йирик сабзавот фермаси қурилади

Фото: «Businessinsider.com.au»

«Crop One Holdings» компанияси Дубайда жаҳондаги энг йирик вертикал ферма қурмоқчи. «Business Insider» хабар беришича, ҳайтек-ферма майдони 40 минг квадрат метрдан кам бўлмайди.

Вертикал фермада сабзавотлар ёпиқ бинода, ультрабинафшаранг нурланиш ўрнини босувчи светодиодлар ёруғлигида етиштирилади. Тупроқ ҳам бўлмайди — ўсимликлар махсус озиқ моддаларга тўйинтирилган сув билан суғорилади. Кунига уч тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган. Лойиҳа сармоядорларидан бири — «Emirates Flight Catering» компанияси ўз ҳосили билан авиакомпанияларни таъминламоқчи.

Ферма қурилиши 2018 йил ноябрь ойидан бошланади, биринчи ҳосил эса 2019 йилда олинади.

Эътиборли жиҳати, Дубайда қурилажак ферма майдон жиҳатидан АҚШнинг Нью-Арк шаҳридаги айни пайтдаги энг йирик ферма(21 минг квадрат метр)дан икки баравар катта бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг