Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эксперт: Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодиётнинг жадал ривожланишига таъсир кўрсатмоқда

Эксперт: Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодиётнинг жадал ривожланишига таъсир кўрсатмоқда

Жасилик Сабитов.

Фото: «Sputnik Казахстан»

Охирги икки-уч йилда Ўзбекистон иқтисодиёти Қозоғистонникига қараганда бир неча баравар тез ўсиши тахмин қилинмоқда. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари ва Марказий Осиё (биринчи навбатда Қозоғистон)даги иқтисодий вазият билан боғлиқ. Мазкур фикрларни «Sputnik Kazaxstan» нашри билан интервьюда Қозоғистон Республикаси биринчи президенти фонди қошидаги жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Жасилик Сабитов билдирди.

«Ўзбекистонда ҳокимият алмашинуви иқтисодий кўрсаткичларнинг икки баравар ўсишига олиб келди. Биз ҳозир Ўзбекистон айнан қай даражада яхши тараққий этаётганидан бехабармиз. Аммо унинг Қозоғистонга қараганда бир неча баравар кўпроқ ривожланаётганини тахмин қилиш мумкин. Бунинг истиқболи президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга ошириладиган иқтисодий либерализацияга жараёнига ҳам боғлиқ. Агар у Қозоғистонда 90-йилларда амалга оширилган ислоҳотлар каби ўзгаришлар қилса, яқин 10 йилда кўзланган мақсадга эришилади», — деган Сабитов.

Аммо унинг сўзларига кўра, «ислоҳотлар бўлмаса, Ўзбекистонда кўп нарса аввалгидек қолаверади».

«Биз битта кемадамиз. Қозоғистоннинг иқтисодий инқирози бу Ўзбекистонники ҳамдир. Юртимиздаги иқтисодий ўсиш Ўзбекистоннинг ҳам ютуғидир. Агар бир давлатда пасайиш бўлса, у  албатта иккинчисига ҳам салбий таъсир этади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро дўстлик, ҳамкорлик ва ҳар икки давлатдаги иқтисодий ривожланишдан манфаатдордир», — дея хулоса қилган Сабитов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг