Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари экспорти 91,4 фоизга ўсди

Энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари экспорти 91,4 фоизга ўсди

Фото: «APK-news.ru»

ЎзАнинг Давлат статистика қўмитасига таяниб, хабар беришича, Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-март ойларида 7,9 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан, экспорт 4,1 миллиард АҚШ долларини ва импорт 3,8 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Ташқи савдо айланмаси салдоси 249,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт таркибида энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91,4 фоизга ўсиши табиий газнинг 2,3 мартага ошгани ҳисобига тўғри келмоқда. Машина ва асбоб-ускуналар эса 35,4 фоизга ўсди, шундан қозонлар, ускуналар ва механик асбоблар ва улар қисмлари 24,6 фоизга, трансформатор ва аккумуляторлар 68,6 фоизга, монитор ва проэкторлар 3,3 мартага ошди.

Буғдой экспортининг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,6 фоизга ва мева-сабзавот маҳсулотларининг 51,7 фоизга ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмининг 49,9 фоизга ўсишига олиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг