Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртадан Ўзбекистонда буханка нон нархи ошади

Эртадан Ўзбекистонда буханка нон нархи ошади

Вазирлар Маҳкамаси кеча, 13 сентябрь куни «Мамлакатимиз аҳолиснни ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб бир килограмм 1-нав буғдой унини улгуржи сотиш нархи 1 400 сўм миқдорида белгиланди. Қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби белгиланди. Яъни энди нархни давлат эмас, сотувчилар бозорга қараб белгилайди.

Шунингдек, «Ўздонмахсулот» АК корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон, шунингдек, олий навли буғдой уни биржа савдолари оркали чекловларсиз сотилади.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда ун нархи шаклланиши юзасидан амалий мониторинг ўрнатади, 2018 йил 1 ноябргача 1-нав буғдой уни учун улгуржи сотиш нархини белгилаш тартибини бекор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг