Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари орасида энг кам иш ҳақи Қозоғистон ва Қирғизистонда экани маълум бўлди

Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари орасида энг кам иш ҳақи Қозоғистон ва Қирғизистонда экани маълум бўлди

ЭКИҲ фақат 17 доллар бўлган Қирғизистонда энг паст даражани ташкил қилади.

Фото: Омск здесь

Қозоғистондаги энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) мамлакатларида энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади, дея хабар қилади CA-NEWS статистика қўмитаси ва мамлакат марказий банкига таянган ҳолда.

Шу билан бирга, 2018 йилда ЭКИҲ 14 фоизга ошиб, 24 459 дан 28 214 тангагача кўтарилди, бу эса 100 доллардан кам. Шунга қарамай, бу ЕИИда энг паст даражадан битта олдинги кўрсаткичдир. ЭКИҲ фақат 17 доллар бўлган Қирғизистонда энг паст даражани ташкил қилади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги энг кам иш ҳақининг энг юқори даражаси Россияда кузатилган — $164,6. Беларус учун бу кўрсаткич 10 долларга камроқ. Арманистонда минимал даромад ҳам 100 доллардан ошади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг