Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи ҳарбий харажатларни оптималлаштириш орқали 100 миллиард еврогача тежашни режалаштирмоқда

Европа Иттифоқи ҳарбий харажатларни оптималлаштириш орқали 100 миллиард еврогача тежашни режалаштирмоқда

Европа Комиссияси 2017 йилда ҳарбий харидлар учун шаффоф бозор яратиш ташаббусини илгари сурди.

Фото: Online.ua

Европа Иттифоқи (ЕИ) ҳарбий харажатларни оптималлаштириш йўли билан 25 миллиарддан 100 миллиард еврогача маблағни тежашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Комиссиясининг раҳбари Жан-Клод Юнкер 2021 йилдан 2027 йилгача бўлган даврда Европа Иттифоқининг етти йиллик бюджетини шакллантириш муаммоси бўйича конференцияда эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Бугунги кунда Европа Иттифоқидаги мудофаа секторида сарф-харажатларнинг самарасизлиги жуда юқори. Биз ҳарбий саноат, таъминот ва ишлаб чиқариш тизимларининг имкониятларини самарали тарзда бирлаштириб, ҳар йили 25 миллиарддан 100 миллиард еврогача маблағни тежашимиз мумкин», — деди Юнкер.

Европа Комиссияси 2017 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳарбий харидлар учун шаффоф бозор яратиш ва Европа Иттифоқи давлатлари билан бир хил турдаги ускуналар сонини камайтириш бўйича бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи давлатлари ушбу режаларни тасдиқлаш учун ҳозирча тайёр эмаслар. Чунки улар, биринчи навбатда, ҳарбий буюртмалар борасида миллий ҳукуматларнинг суверенитетига путур етказиши мумкин. Иккинчидан, ҳарбий-саноат комплексидаги йирик компанияларнинг позициялари мустаҳкамланиши бозордан уларнинг рақобатчиларини сиқиб чиқариши мумкин.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг