Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонадаги бозор ва савдо комплексларининг ижара тўлови қаерга кетди?

Фарғонадаги бозор ва савдо комплексларининг ижара тўлови қаерга кетди?

Фото: «Xabar.uz»

Давлат бюджети даромадларини ошириш, қўшимча манба заҳираларини аниқлаш мақсадида вилоят давлат солиқ идоралари ходимлари томонидан доимий равишда хронометраж тадбирлари олиб бориляпти. 

Бинобарин, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари ижроси ва савдо комплексларида ижара тўловларини тўлиқ бюджетга ўтказилиши юзасидан 2018 йилнинг сентябрь ойида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳридаги «Қўқон савдо комплекси», «Истиқлол савдо комплекси», «Буюк ипак йўли савдо комплекси» ва Фарғона шаҳридаги «EXCELLENT TRADE PLUS» каби масъулияти чекланган жамиятларда хронометраж тадбирлари ўтказилди.

Фарғона вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабарига кўра, жамиятлар худудидаги савдо объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларидан  2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида савдо комплекси маъмурияти томонидан ижара тўлови учун жами 599,6 млн.сўм маблағ ундирилган бўлсада, ушбу сумма ҳисоботларда тўлалигича акс этмаган ҳамда маълум бир қисми бошқа мақсадга ишлатиб юборилган, натижада маҳаллий бюджетга 280,4 млн.сўм тўланмаган.

Хусусан, «Қўқон савдо комплекси» МЧЖда 103 та савдо объектларида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан савдо комплекси маъмурияти январь-август ойлари давомида ижара тўлови учун жами 149,3 млн.сўм   ундириб, ушбу маблағларни бошқа мақсадга ишлатиб келганлиги натижасида маҳаллий бюджетга 72,0 млн.сўм тўламаганлиги аниқланган.

Қўқон шаҳрида жойлашган «Буюк ипак йўли савдо комплекси» МЧЖда 86 та савдо объектида фаолият юритиб келган жисмоний шахслардан 2018 йилнинг дастлабки 8 ойи учун жами 154,9 млн.сўм ундирилган бўлсада, 74,7 млн.сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда яширилганлиги ҳамда маҳаллий бюджетга тўланмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўтказилган хронометраж натижаларига кўра, «Истиқлол савдо комплекси» МЧЖда 52,4 млн.сўм, «Музаффар савдо комплекси» МЧЖда  66,9 млн.сўм ҳамда Фарғона шаҳридаги «EXCELLENT TRADE PLUS» МЧЖда 14,4 млн.сўм миқдоридаги маблағ ҳисоботларда тўлалигича кўрсатилмаган ҳамда бюджетга тўланмаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан солиқ идоралари томонидан бозор ва савдо комплексларига талабномалар юборилди ҳамда бюджетдан яширилган маблағлар қайта ундирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг