Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фирибгарларга алданманг. «Миллий банк» авиачиптани шахсий пластик карта орқали сотиб олишни тавсия этади

Фирибгарларга алданманг. «Миллий банк» авиачиптани шахсий пластик карта орқали сотиб олишни тавсия этади

Фото: ЎҲЙ

Фуқароларнинг ортиқча ишонувчанликлари ёки авиачипталар харид қилиш элементар қоидаларидан бехабарликлари ачинарли оқибатларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари маълумот бериб ўтди.

Афсуски, ушбу оқибатлардан қочиб қутулиб бўлмайди, айниқса воситачи орқали харид қилинган чипта билан. Сўнгги вақтларда халқаро пластик карталари орқали авиачипталар харид қилишда фирибгарлик ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бу воситачилар ёки ижтимоий тармоқлар орқали содир этилади. Йўловчига авиачипта ёки тур-пакетни катта чегирма билан чипта сотиб олиш таклиф қилинади. Чиптани расмийлаштириш ёки брон қилиш учун йўловчидан шахсий маълумотлар олингач, авиачипта авиакомпаниянинг веб-сайтида ёки бошқа сайтларида расмийлаштирилади. Шундан сўнг, маълум бир онлайн ҳамён, тезкор пул жўнатиш тизими орқали пулларни юбориш, ёки ҳатто «воситачи» одамга нақд пул бериш сўралади. Натижада чипта ўғирланган картадаги маблағлар орқали воситачилар томонидан сотиб олинади. Ушбу йўл билан харид қилинган чипта охир оқибат барибир блокланади, чунки карта эгаси ўз банкига унинг картасидан рухсатсиз пул ечилганлиги ҳақида маълумот беради.

Афсуски, халқаро тажрибада ҳам шу тарздаги операциялар ҳақида маълумотлар мавжуд. Йўловчилар авиакомпаниянинг расмий дилерларидан нақд пул тўлаш йўли билан чипталарни сотиб олишганда, дилерларнинг виждонсиз ходимлари чипталар учун тўловни ўғирланган банк карточкалардаги маблағлар орқали амалга оширишган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бу каби ҳолатларни изоҳлаб, ушбу фактлар ўғирланган телефон сотиб олиш билан бир хил эканлигини маълум қилишади. Бу каби ҳолатларда қонундан бехабарлик жавобгарликдан озод қилмайди. Бундан ташқари, учиб кетиш билан боғлиқ режаларнинг барбод бўлиши, аслида ўзлари айбдор бўлган фуқароларнинг ғазабига ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ходимлари фуқароларга авиачиптани шахсий пластик карта орқали ёки ишончли одамларнинг банк карталари орқали харид қилишни, ҳамда шубҳали воситачилар хизматларидан фойдаланмасликни тавсия этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг